Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу сиёсатчига олти ой ичида чиқарилган иккинчи ҳукм саналади: ўтган ёзда суд уни коррупцияда айбдор деб топганди.
Покистон суди мамлакат собиқ бош вазири Имрон Хонни ҳибсга олди. Унинг партияси Хон тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди.
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб Лаҳордан Исломобод томон йўлга чиққан норозилик автокарвонига бошчилик қилиб кетаётганида оёғидан ўқ еди.
Покистон парламенти Шаҳбоз Шарифни мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлади. У ишончсизлик вотуми эълон қилиниб, лавозимидан четлатилган Имрон Хон ўрнини эгаллади.
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Покистон президенти Ориф Алвий бош вазир Имрон Хон таклифига биноан мамлакат парламентини тарқатиб юборганди. Шундан сўнг, бош вазирнинг ўзи ҳам лавозимидан озод қилинди. Имрон Хон муваққат бош вазир тайинлангунга қадар мазкур лавозимда қолади. Мамлакатда парламент сайловлари 90 кундан сўнг ўтказилиши кутилмоқда.
Пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни, икки давлат вазирлари эса 10 га яқин ҳужжатни имзолади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғатини совға қилди. «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўл минтақалар қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборишини таъкидланди. Ташрифнинг биринчи куни «Газета.uz» материалида.
Президент Шавкат Мирзиёев март ойида Покистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Покистон бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Разоқ Довуднинг сўзларига кўра, ташриф чоғида икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги келишув имзоланади. Қолаверса, мартдан Лаҳордан Тошкентга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш режа қилинган.
Покистон бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Туркияни Афғонистон можаросини ҳал этишга жалб қилиш ҳамда Афғонистон қўшнилари саммитини ўтказиш таклифини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, қолаверса, 500 млн долларлик келишувлар ҳам имзоланди.
Ўзбекистон президенти Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш, виза режимини соддалаштириш, транспорт-транзит ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Покистоннинг Serene Air компанияси Ўзбекистонга чартер рейсларини бошлашни режалаштирмоқда.
Келаси ҳафта Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти режалаштирилмоқда. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг